UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  7 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5

"Навбаҳор": Тошкентда “Сўғдиёна” билан ҳам ўйнаймиз Янгиликлар

"Навбаҳор": Тошкентда “Сўғдиёна” билан ҳам ўйнаймиз

Бугун бўлиб ўтган эрталабки машғулотдан кейин мураббийлар футболчиларга дам олиш учун рухсат беришди.

Эртага бўлиб ўтадиган эрталабки машғулотдан кейин эса Бўстонлиқ туманида ташкил этилган йиғин якунига етади. Футболчилар бир кунлик дам олишдан кейин 21 июль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш мақсадида Тошкентда тўпланишади. Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликнинг якуний қисмини айнан пойтахтда ўтказишади.

Аввал Тошкентдаги машғулотлар давомида иккита назорат ўйини ўтказиш борасида хабар бериб ўтгандик. Ушбу режага бироз ўзгартириш киритилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Яъни, жамоамиз 26 июль санасида ҳам майдонга тушадиган бўлди. Пойтахтдаги иккинчи учрашувда футболчиларимиз Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан баҳс юритишади. Дастлабки ўйин эса 23 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Сўнгги ўйин эса 27 июль санасига белгиланган. Ҳозирча сўнгги ўйиндаги рақиб номига ойдинлик киритилганича йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика