UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба Янгиликлар

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба

Режага кўра жамоамиз бугун мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди.
Биринчи учрашувда футболчиларимизга “Косонсой” жамоаси рақиблик қилди. Наманган шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда 4:1 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонди. Томонларнинг келишувига кўра ҳар бир бўлим 60 дақиқадан иборат бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида “Косонсой” футболчиси Мурод Раҳмонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бўлим охирларида Шаҳбоз Эркинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин мураббийларимиз таркибни тўлиқ янгилашди. Натижада косонсойликлар дарвозаси яна уч бор ишғол қилинди. Аввалига мавсумлар оралиғида жамоамизга таклиф этилган Мўйдин Мамазулунов гол муаллифига айланди. Учинчи ва тўртинчи голларга тегишлича Азиз Турғунбоев ҳамда Азим Аҳмедовлар муаллифлик қилишди. Ўйинда Отабек Валижонов ва Тоҳир Шамсиддиновлар бетобликлари туфайли иштирок эта олишмади. 
“Навбаҳор” – “Косонсой” – 4:1 (1:1). 9 январ. Наманган. “Динамо” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Ражаббаев, Р.Фозилов, Р.Жаббаров. 
“Навбаҳор” (биринчи бўлим): Хуршид Хўжаев (Дониёр Усмонов), Раҳматилло Бердимуродов, Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Теляков, Шаҳбоз Эркинов.
“Навбаҳор” (иккинчи бўлим): Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аъзам Алиев, Иброҳим Исмоилов (Сардор Теляков), Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Ислом Исмаилов, Азиз Турғунбоев, Мўйдин Мамазулунов.
Голлар: Ш.Эркинов, М.Мамазулунов, А.Турғунбоев, А.Аҳмедов. 
Таркиб борасидаги янгиликлар хусусида гап кетганида, Ислом Исмоиловни сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу пайтгача ўтказилган машғулотларда иштирок этган маълум сабабга кўра Муҳаммад Расулов йиғинда қатнашмаяпти. Жамоамизда кўрикдан ўтаётган Сардор Сотволдиев назорат ўйинида “Косонсой” сафида ҳаракат қилди. “Косонсой”дан таклиф этилган футболчини мураббийлар рақиб таркибида синовдан ўтказишди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 14 январ куни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтган “Қўқон-1912” жамоасига қарши сафарда ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика