

Посбон 2024 йилга қадар Италия клубида қолади. Шунингдек, ушбу келишувни яна бир йилга чўзиш имконияти ҳам шартномада келтириб ўтилган.
Мерет ушбу мавсум "Наполи" дарвозасини 3 та ўйинда қўриқлаб, 2 та гол ўтказиб юборди. Унинг иштирокидаги 1 та ўйинда жамоа дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Шунингдек, А Серия клуби ҳужумчи Алессио Зербин билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузганини эълон қилди.



