

"Албатта, Европа лигаси муҳим мусобақа. Бироқ, биз АПЛда кучли тўртлик учун курашдан чиқиб кетмаймиз. Англия чемпионатида кутилмаган холлар жуда кўп бўлади.
Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга интиламиз. Албатта, Европа лигасида ғалаба қозонишни истаймиз. Шу билан бирга АПЛни юқори тўртликда якунласак, ундан-да яхшироқ бўларди", - деди Мхитарян.

"Арсенал" айни дамда Англия чемпионатида 27-турдан кейин 45 очко билан 6-қаторда бормоқда. 5-ўриндаги "Тоттенхэм" ҳисобида 52 очко бор.



