UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  3 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  23 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, жамоамиз номидан Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Кўплаб футболчиларимиз рўзадор эди. Бу нарса бизга халақит қилишидан қўрқиб тургандим. Бугунги баҳсда 1-таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо айрим жойларда бўш ҳудудлар пайдо бўлиб қолди. "Олимпик-MobiUz" футбол ўйнашни биладиган, маҳоратли ёшлардан иборат жамоа ва уларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. 

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқмиди?

- Иброҳим Нўмонов йўқ эди. У охирги ўйинларда жамоани олдинга бошлаганди, аммо "Хоразм" билан баҳсда жароҳат орттириб олди. Ҳозирда 25 нафар футболчимиз бор, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон – супер. Ташкилотчилик ва атмосфера юқори даражада. Ёшлар ўсиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Шунақа стадионлар ҳар битта вилоятда бўлса, "Олимпик-MobiUz" каби ёш жамоалар кўпаяди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика