

Маълумотларга қараганда, нидерландиялик мутахассис мисрлик юлдуз билан ишлашга тайёр ва уни ёзда жамоада олиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ «Ливерпуль» сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жорий мавсумда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди.



