"Брест" ўз тарихида илк бор еврокубокларда қатнашади

Sherzod Nurmatov
29 апр 2024, 18:43
Брест клуби Чемпионлар Лигасига йўл олиши мумкин.

Жамоа тарихида биринчи бор еврокубокларда иштирок этади, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, "Ренн" устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа Франция чемпионатининг 2023/24 йилги мавсумида кучли бешликдан жой олиши кафолатланган ва агар улар жорий учинчи ўринни сақлаб қолишга муваффақ бўлса, тўғридан-тўғри Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олади.

"Брест" ўзининг навбатдаги ўйинини 4 май, шанба куни ўз майдонида "Нант"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sb29.bzh