UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  0 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  3 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  15 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак"

“Қизилқум” клубидаги фаолияти билан танилган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов яна легионерга айланди.

Футболчи Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Нерока” клуби билан шартнома имзолади. Янги жамоага тез мослашиб кетган кўринади, чемпионатда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Хўш, Қосимов янги жамоага қай тариқа бориб қўшилди, қуйида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Миржалол, янги жамоага бориб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий. Бу ерда дўстим Сардор Жаҳонов ўйнамоқда. Айнан унинг жамоага таклиф қилди. Қолаверса, агент ҳам клуб ўзаро гаплашиб, ушбу трансферни амалга ошишига ёрдам берди. Шу тариқа, мен “Нерока” аъзосига айландим.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Ҳозирча жамоа билан бир йиллик шартнома имзоладим. Яхши бўлса, келишув муддатини узайтиришим мумкин. 

- Янги жамоангиз сизни қай тариқа кутиб олди?

- Ҳаммаси жуда яхши. Клуб ва футболчилар ҳам мени яхши кайфиятда кутиб олди. Бир оиладек бўлиб кетдик. 

- Клубда шароитлар яхшими? “Нерока”нинг академияси борми?

- Ҳа, албатта. Клубда барча шароитлар яратилган. Ҳаммаси менга тўлақонли қониқтирмоқда. Шунингдек, жамоанинг академияси ҳам бор. Ҳар томонлама профессионал дейиш мумкин. 

- Чемпионат савиясига муносабатингиз қандай?

- Савия ҳақида гапирсам, Ҳиндистонда ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. Стадионларга мухлислар ташрифи яхши. Футболни жуда яхши кўришади. Асосийси, ўсиш бор.

- “Қизилқум”даги фаолиятингиздан кейин сизни бирорта Суперлига клубида учратганимиз йўқ. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Сабаби оддий. Ҳозирда ўзингизни таниш мураббийингиз бўлмаса, Ўзбекистонда футбол ўйнаш қийин. Менда ҳозирда бундай танишларим йўқ. Шу сабаб “Қизилқум”да бир муддат захирада қолиб кетдим.

- “Арал Самали”да эса қисқа муддат ўйнадингиз. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тўғриси, у ердаги фаолиятимни яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин жамоанинг савияси паст эди. Шу сабабли клубни барвақт тарк этгандим.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика