"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади
17 окт 08:54
Янгиликлар
Унга кўра, 2022 йилдан буён клубда бош директор сифатида ишлаб келган Маурицио Сканавино ўз иш жойини тарк этади.
"Уч йил олдин бундай катта масъулиятли ишни бўйнимга олгандим. Мақсад аниқ эди: ўрнимиздан туриб, иқтисодий ва спорт томонлама рақобатбардош бўлиб, йўлда давом этиш.
Раҳбарият, клуб эгаларининг қўллаб-қувватлови, кўплаб иқтидорли инсонлар эвазига биз катта қийинчиликлар, муаммоларни бартараф қилдик. Бу онларни унутмайман.
"Ювентус"нинг келажагига катта ишонч билан қарайман: ишонаман, клубнинг ҳали муҳим саҳифалари энди очилади", - деди Сканавино.
Унинг ўрнини ёзда клубга бош менежер сифатида ишга келган Дамьен Комолли эгаллайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар