UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  15 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  49

Миодраг Радулович —Миловичнинг терма жамоага чақирилиши, ўзбек жамоаларининг таклифи, "Пахтакор" ва Одил Аҳмедов ҳақида Янгиликлар

Миодраг Радулович —Миловичнинг терма жамоага чақирилиши, ўзбек жамоаларининг таклифи, "Пахтакор" ва Одил Аҳмедов ҳақида

Хабарингиз бор, "Навбаҳор"нинг черногориялик ҳимоячиси Милош Милович Черногория терма жамоасининг ФИФА кунларидаги йиғинларига чақирилди.

Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган европалик легионерларнинг ўз терма жамоасига чақирилиши мунтазам кузатиладиган ҳолат ҳисобланмайди. Миловичнинг Черногория терма жамоасига чақирилиши юзасидан бош мураббий Миодраг Радуловичга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Сир эмаски, Радулович ўзбекистонлик мухлисларга "Пахтакор"даги фаолияти билан яхши таниш. Уни ўзбек футболи билан боғлаб турадиган бирдан-бир омил ҳам "Пахтакор". Табиийки, суҳбат давомида юртимиздаги фаолияти, унга бўлган таклифлар ҳақида ҳам сўрадик. 

"Навбаҳор" ҳимоячиси Милош Милович Черногория термасига чақирилди. Футболчи Евро – 2024 саралашида қатнашади

- Жаноб Радулович аввало интервьюга ва айрим саволларимизга жавоб беришга вақт ажратганингиз учун ташаккур. "Навбаҳор"да тўп тепаётган Миловични терма жамоага жалб қилишингизга нима туртки бўлди?

- Милович яхши ҳимоячи. У Сербияда яхши мавсум ўтказди. Унда кўп жамоалардан таклифлар бор эди. Мендан маслаҳат сўради ва унга Ўзбекистон чемпионатини таклиф қилдим, сабаби Ўзбекистон чемпионатининг даражасидан яхши хабардорман. Самвел Бабаян билан бирга ишлаганман ва Миловичга ҳам у билан ҳамкорликни таклиф қилдим.

- Футболчиларни жалб қилишда улар тўп тепаётган чемпионатнинг даражаси сиз учун қанчалик муҳим? 

- Ўзбекистон чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Инфратузилма ҳам анча янгиланган. Сўнгги йилларда стадионлар қурилди. Мен ишлаган вақтимда ҳолат умуман бошқача эди. Ҳозир ҳар бир клубда ажойиб майдони бор. Милович бундай муҳитда ўйнашдан завқ олмоқда. У менга Ўзбекистонда роҳатланаётганини айтди. "Навбаҳор" сафида яхши ва барқарор ўйин намойиш этаётгани учун терма жамоага чақирдим. Сир эмас терма жамоамизда кучли ҳимоячилар бисёр. "Атлетико"дан Стефан Савич, Жарко Томашевич, Никола Шипчич ва бошқалар. Милович бизга Евро-2024 саралашила ёрдам берадиган футболчилардан бири. 

- Ўзимни қизиқтирган савол. Сизга 2015 йил "Бунёдкор"дан, 2021 йил Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлган. Бу "Пахтакор"дан кетганингиздан кейин бир неча йил ўтиб рўй берганди...

- Мен Ўзбекистонда ажойиб дамларни ўтказганман. Юртингизда кўп дўстларим бор ва улар билан доим алоқадаман. Мамлакат чемпионати ва терма жамоа ўйинларини кузатиб бораман. Ливанда ишлаган вақтимда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Клублар ва терма жамоалар билан доим алоқам бўлган. Лекин ҳозирда амалда шартномам бор. Кейинги фаолиятим давомида яна бир маротаба Ўзбекистонга қайтарман, балки клубда ишларман, балки терма жамоада.

- Ўзбек футболининг ҳозирги ҳолати сизни қизиқтирадими? Қайси воқеани катта қизиқиш билан қарши олдингиз?

- "Пахтакор"да ишлаган мавсумимда чемпионатда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф" етакчилар қаторида эди. Ҳозир эса ОКМК, "Навбаҳор" каби жамоалар чемпионликка даъвогарлик қилмоқда. Вилоят жамоаларининг чемпионликка интилаётгани лига ривожаланаётганидан далолатдир. Бу мавсум ҳам қизиқ ўтмоқда, дея оламан. Ким чемпион бўлиши барчага қизиқ. Гарчи ҳамма беллашувларни кузата олмаётган бўлсам ҳам "highlights"ларини кўриб бормоқдаман. Бўш вақтим топсам, "Пахтакор" ва миллий терма жамоа ўйинларини томоша қиламан.

- "Пахтакор"да ишлаган вақтингизда ажойиб футболчилар жамланганди. Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих, ака-ука Тожиевлар. Қайси футболчи профессионаллиги, ўзини тутиши билан ажралиб турган?

- Одил Аҳмедов билан ажойиб дамларда бирга ишлашга муваффақ бўлганман. У мен билан ишлаган зўр футболчилардан бири эди. Қайсидир маънода топ жамоаларда ўйнаш салоҳиятига эга футболчи ҳисобланарди. Гейнрих, Тожиевлар яхши ўйинлар намойиш этишганини унутмаслик лозим. Савич, Вучинич, Видич, Йоветич каби футболчилар жамоасида фаолият олиб борган мураббий сифатида аниқ айтаманки, ўзбек футболчиларининг даражаси анча баланд. 

- Тошкент дербилари ёдингизда бўлса керак?

- "Бунёдкор"да Ривалдо, Денилсон, Ристич каби юлдузлар тўп тепган. "Пахтакор"даги эришган натижаларим билан ғурурланаман. ОЧЛда гуруҳдан чиқиб плей-оффда муносиб ўйин кўрсатганмиз.  Ўша вақтлари "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида кураш бўлар эди. Ҳозирги кунда "Навбаҳор", "Насаф", "ОКМК" каби жамоалар ҳам анча кучли. Мен олимпия ўйинларида, Осиё кубогида, турли хил кучли чемпионатларда ишладим ва жами 23 йил умримни мураббийликка бағишладим. Ҳозирги вазифам ўз терма жамоамни минтақадаги энг катта мусобақага олиб чиқиш. Интервьюга таклиф қилганингиздан жуда хурсандман. Барча Ўзбекистондагиларга салом йўллайман. Ўзбекистондаги дўстларим, танишларим ва барчага омад тилайман. Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасига мухлислик қиламан. Умид қиламанки, яқин вақт ичида сизлар билан кўришамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика