"Милан" яна "Барселона" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
4 апр 2020, 12:30
"Милан" яна "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

"Россонерилар" ёзги трансферлар ойнасида хорватиялик футболчи билан музокараларга киришишади.

Футболчининг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ, Ракитич Испанияда қолишни хоҳлаётгани хабар қилинган эди. Ўйинчи "Севилья"га ўтишни хоҳламоқда, клуб ҳам ўйинчининг қайтишига қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com