«Милан» ПСЖ ярим ҳимоячиси учун 45 млн евро таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
27 окт 2017, 10:39
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария «Милан» қизиқишига сабаб бўлди.

Италия клуби машҳур футбол агенти Жорже Мендешни бу трансферни амалга ошириш учун ёллади. Ди Мария сўнгги пайтлада клубдаги ўз ҳолатидан қониқмаётганини маълум қилди.

Мендеш парижликлар спорт директори Антеру Энрике билан учрашиб «Милан»нинг таклифини маълум қилди: 45 миллион евро ва бонуслар.

Футболчи ёзги транфсер бозорининг сўнгги кунида «Барселона»га ўтишга яқин қолганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Paris United