UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  1 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  5 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  5 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  19 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0

“Металлург”: Туғилган кунга жамоадошлардан совға Янгиликлар

“Металлург”: Туғилган кунга жамоадошлардан совға

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун пойтахтимизда “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказишди.

Ўйиндан олдин жамоадошлар бугун ўзининг 27-баҳорини қаршилаётган Дониёр Одиловни таваллуд айёми билан самимий табриклашди. Ўз навбатида “Металлург” жамоаси плеймейкерларидан бири Аюбхон Нўъмоновни эса қиз фарзандлик бўлганлиги билан қутлашди.
Жамоадошлардан эса энг яхши совға – қандай нуфуздаги ўйин бўлмасин, унда ғалаба қозонишдир. Бекободликлар “Бунёдкор” футбол клуби ёшлар таркибини йирик ҳисобда доғда қолдиришди ва хурсандчилигини баҳам кўраётган дўстларига муносиб туҳфа тайёрлашди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Мирғиёс Сулаймоновнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Зоҳид Абдуллаев рақиб дарвозасига жойлаб ҳисобни очди. Иккинчи  таймда эса “Металлург”нинг тажриба борасида устунлиги яққол кўзга ташланди ва улар яна икки марта муваффақият қозонишди. Аввалига жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов гол киритган бўлса, учрашув якунланиши арафасида Мирғиёс Сулаймонов ўзини кўрсатди.
 
“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар таркиби) – 3:0 (1:0)
Ҳакамлар:Рустам Лутфулин, Тимур Галеев, Акбар Пўлатов.
Голлар:Зоҳид Абдуллаев (20), Ҳикмат Ҳошимов (67), Мирғиёс Сулаймонов (83).
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Улуғбек Худойбердиев, Вусол Магеррамов, Мурод Тошматов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар:Зафар Сафоев, Дилмурод Каримов, Жасур Аҳмедов, Суннат Эрматов, Озод Комилов,Зоҳид Раупов, Жасур Ҳакимов.
“Бунёдкор” (ёшлар таркиби):Абдукарим Муҳамедов, Юсуф Эргашев, Арслон Элбеков, Босит Раҳимов, Бекзод Нишонбоев, Даврон Умиров, Абдулла Исломов, Суннат Абдуллажонов, Элбек Равшанов, Азамат Розиқов, Миржаҳон Раҳматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика