UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  0 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  0 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  3 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  1 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  23

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью Янгиликлар

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев "Динамо"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Дерби қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, яхши ўйнадик, бироқ янада кўпроқ голлар уришимиз керак эди, ура олмадик. Биз вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйин жуда очиқ ўтди, кўп ҳужумлар бўлди. Ишлашда давом этишимиз керак.

- Негадир ЦСКА "Динамо" билан ўйинларда жуда қийналади. Бу борада сизларда қандайдир тушунчалар борми?

- Улар ҳам яхши жамоа, таркибида яхши футболчилар кўп, индивидуал тарафлама кучли. Биз ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Навбатдаги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин якунида ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг қандай бўлишини "Факель" билан ўйинда кўрдик. Учрашув тугаши арафасида ЦСКАнинг ҳимояга ётиб олиши сабаби нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нима билан боғлиқ эмас. Баъзида ўйинда ғалаба қозониб турган вақтда ҳисобни ушлаб туриш керак бўлади. Баъзида эса ҳужум қилмасдан ҳудудларни ёпишни вазият талаб қилади. Бизга ҳужум қилиш учун имконият беришмади, шу сабабли баъзида шундай бўлиб туради.

- Балки жамоада ҳимояда ҳам ҳужумда босим қилишда ҳам концентрация етишмаётгандир?

- Аслида барчамиз ҳимояга ишлашимиз керак, чунки ҳужум ҳимоядан бошланади. 

- "Динамо"нинг ғалаба голидан кейин Мойзес марказдаги футболчиларга эътироз билдирди. Бу эътироз Сизга аталмаганмиди?

- Тўғриси, испанчани билмайман, унинг гапларини тушунмадим.

- Бугунги гол+пасдан мамнунмисиз? Умуман олганда Сизни ушбу мавсумда энг ёрқин футболчилардан бири сифатида кўришмоқда. Самарадорлигингиз ўзингизга маъқул келяптими?

- Мен шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишни истайман.

- Совринни назарда тутяпсизми ёки якуний ҳисобни?

- Мен учун жамоанинг ғалабаси муҳимроқ.

- Бугун Ўзбекистон термасининг U-17 жаҳон чемпионатидаги ўйинини томоша қилдингизми?

- Ҳа, томоша қилдим. Жамоа зўр ўйнади, охиригача курашди. Уларга қойил қолдим.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболидаги бундай ўсишнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Сиз бу ерда ажойиб ўйнаяпсиз, у ерда ўзбек жамоалари ҳам ўзини кўрсатмоқда.

- Ўзбекистонда ёшлар доимо яхши бўлишган, иқтидорлилар кўп. Бизда футбол яхши ривожланмоқда. 

- Нима сабабдан?

- Инфратузилма. Яхши стадионлар қурилмоқда, кўп пул ажратилмоқда, академиялар яратилмоқда.

- Сизни Ўзбекистон Мессиси дейишмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Мессини яхши кўраман, аммо Аббос бўлишни истайман. У каби бўлиш осонмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика