UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  55 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0

Месси The Best соҳиби? ФИФА совринининг бундан кейин обрўси қолдими? (мутолаа учун) Янгиликлар

Месси The Best соҳиби? ФИФА совринининг бундан кейин обрўси қолдими? (мутолаа учун)

Месси афсона, қирол, балки ХХI асрнинг энг яхши футболчиси ҳамдир, бироқ бу йил у ФИФА совринини ютиш учун умуман ҳақли эмасди...

Футболда бир вақтнинг ўзида бир нечта индивидуал мукофотлар бўлиши ажойиб, чунки назарий жиҳатдан ҳар хил версиялар билан барча фикрларни қондириш мумкин. Улардан иккитаси мавсум охирида берилди. Мантиқан олиб қарасак. Месси Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлди ва узоқ йиллик орзусига эришди. Бу эса унга “Олтин тўп”ни яна бир бор тақдим этди. УЕФАнинг энг яхши футболчиси эса йил давомида барча мусобақаларда тенгсиз бўлган Эрлинг Холландга насиб этди. Кўриниб турибдики, бу ерда барчаси адолатдан.

Энди навбат ФИФАга келди, УЕФА ва France football'дан фарқли ўлароқ, The Best мукофотини мавсум эмас, балки йил натижаларига кўра беради. Бу йилги энг яхшиларни аниқлашда ЖЧ-2022нинг натижаси киритилмайди. Чунки ЖЧ 2022 йилда бўлиб ўтган. Шундай экан йилни ярмини АҚШда ўтказган Месси бу ерда ТОП-3да бўлиши ҳам керак эмасди.

Дастлаб, мукофот Холандга берилиши ҳақида ишончли маълумотлар пайдо бўлди. Маросимдан бироз олдин эса Месси маросимга умуман келмагани маълум бўлди. Бунга Месси ушбу сўровномада мағлуб бўлгани сабаб сифатида келтирилган.

Тақдирлаш маросими оддий руҳда давом этмоқда, Тьерри Анри энг яхши мураббий, энг яхши дарвозабон ва энг яхши гол муаллифига совринларни топширди. Ҳеч қандай ҳаяжон ҳисси йўқ, чунки барча совринлар аниқ эгаси томон кетаётганди. Кейин эса Анри Мессини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилади. Залда шокда. Ғолиб тақдирлаш маросимига келмаган, соврин эгасиз. Месси шунчалик ғалаба қозонишига ишонмаганидан аввал тайёрлаб қўйиладиган видео мурожаатда ҳам иштирок этмаган.

Мессини ғолиб деб эълон қилишганидан сўнг залдаги хотиржамлик шокка ўзгарди. Зўра?

Умуман олганда Месси 2023 йилда нима ютди? у Франция чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, АҚШда илк бор ташкил этилган Лига кубогини ҳам қўлга киритди. Холандчи? АПЛ, Лига кубоги, EЧЛ, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ. Шунингдек, биринчи йилининг ўзида АПЛ тўпурари бўлди, бўлганда ҳам аввалги натижаларни янгилаб ташлади.

Мессининг ғалабасини адолатсизлик деб аталиши мумкин, бироқ овоз бериш жараёни буни аксини кўрсатмоқда. ФИФАнинг энг яхши футболчиси учун берадиган соврининг обрўси ҳам қолмади. Умуман олганда Мессининг бу ерда умуман айби йўқ. Чунки буни терма жамоа мураббийлари, футболчилари ва матбуот котиблари аниқлайди. ФИФА овоз бериш натижаларининг тўлиғини чиқарди.

Левандовски, Модрич ва ван Дейк каби терма жамоа сардорлари футболни тушунмайдилар ёки овоз беришга умуман аҳамият бермайдилар, деб айтиб бўлмайди? Аммо уларнинг танловини қандай тушунтириш мумкин? Катта эҳтимол билан улар овоз бериш жараёни қайси даврни ўз ичига олишини тушунишмаган ёки тушунтиришмаган.

ФИФА сайтида топиш осон бўлган регламентда айтилишича, эркаклар учун 2022 йилнинг 19 декабридан 2023 йилнинг 20 августига қадар эришилган ютуқлар ҳисобга олинади. ЖЧ эса 18 декабрь куни якунланган. Шундай экан, Мессининг ЖЧдаги ғалабаси ушбу сўровнома учун умуман дахли йўқ. Балки сардор ва мураббийлар овоз бериш жараёни регламентини ўқиганида аёллар футболининг муддатларини кўришгандир. Чунки аёллар футболидаги натижалар 2022 йил 1 августдан 2023 йилнинг 20 августигача бўлган даврни кўриб чиқилади.

Буларнинг барчаси Мессининг буюклигини инкор этмайди. Бироқ бу йилги ФИФАнинг натижалари кўпчиликни шокка тушириб қўйди. Бу қарорни ҳеч қанақасида оқлаб бўлмайди. Бу қарорни ҳеч қанақасига тушуниб ҳам бўлмайди!

Муаллиф : Khoja
Рейтинг: +14   

Фикрлар

   
21 фев 23:19:41
WoLfMeN
Haqiqiy Barsachi1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
tipoy bosen birolani ayblama
Nimalar dib tashadin malakasos
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика