Месси қаторасига 12 мавсумдан буён чемпионатда камида 25 та гол урмоқда. Бу яна битта рекорд

Omonjon To`xtamirzayev
23 апр 2021, 10:20
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 31-тур учрашувида "Хетафе" дарвозасини икки бор ишғол этди.

33 ёшли аргентиналик ушбу мавсум Испания чемпионати доирасидаги 24 ва 25-голларини расмийлаштирди. Месси қаторасига 12 мавсумдан буён чемпионатда камида 25 та гол урмоқда. Бу яна битта рекорд.

"Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг бу борадаги кўрсаткичи охирги 12 мавсумдан 11 тасида 25+ гол. 2018/2019 йилги мавсумда португалиялик А Серияда 21 та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru