

"Кўпчиликнинг айтишича, футболчилар фаолиятини якунлаганидан сўнг уларга қийин бўлар экан. Ўйинлар ва машғулот йўқлигига кўникиш оғир. Нима билан шуғулланишни ва қаерда яшашни билмайман. Футболчи сифатида эриша олмаган нарсаларимга фаолиятимни якунлаганимдан сўнг эришмоқчиман. Аргентинада содир бўлаётган ишларга қараш оғир.
Росариога қайтиб, шаҳардан роҳат олмоқчиман, чунки жуда эрта Барселонага кўчиб ўтганман, бироқ ҳавотирдаман. Авваллари бемалол кўчада айланишим мумкин эди, ҳозир эса бунинг иложи йўқ" - дейди Месси.



