Месси "Барселона"га қайтса, Фати унга 10-рақамни бермоқчи эмас

Оқил Абдубарноев
5 май 2023, 07:51
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши учун иккита шарти қўйилган.

Агар Ла Лига томонидан тасдиқланган шартнома юборилса, Лео Каталония клубига қайтмоқчи. Бироқ ушбу шартни бажариш қийин масала ҳисобланади, бунинг учун "кўк-анорранглилар" маош фондини 205 миллион еврога қисқартириши керак.

Иккинчи шарт — Месси яна 10-рақамда тўп тепишни истайди. Бироқ Лео кетганидан кейин шу рақамни олган Ансу Фати Мессига “10”ни беришни истамаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: AS