UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  0 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  7 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе Янгиликлар

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе

Германиялик ўтмишдаги лаҳзаларни эслади.

"Лацио" ва "Бавария" собиқ футболчиси Мирослав Клозе ўтмишдаги футболни ҳозиргиси билан солиштирди.

"Бугунги кунда ёш футболчилар ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашади. Болалигимда мен ҳар доим яхши кўрадиган ушбу спорт турим билан шуғулланиш ва бирор нарсага эришиш ҳақида ўйлардим. "Лацио"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳар бир машғулотдан сўнг жароҳатланмаслик учун муз тўла ваннага тушардим. Аммо жамоадаги ёш футболчилар тизимли равишда буни рад этишарди.

Машғулот охирида тўпларни махсус қопига солаётганимда, улар менга "Сизга буни қилишни ким айтди?", дейишарди. Шу ўринда мен: "Сен 20 ёшдасан, наҳотки, 60 ёшли ишчига ёрдам бера олмайсан?", деб айтардим. Улар кўпроқ бутсалари пайпоқларига мос келиш-клмаслиги ҳақида бош қотиришарди. Шунинг учун мен ўзимга ўзим "тўхта" дедим. Мен билган футбол энди йўқ.

Ҳозирги ёш футболчилар биринчи навбатда машиналар, ҳомийлар билан тузиладиган шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Футбол буларнинг барчасидан кейин туради. Улар учун имиж – энг муҳим нарса. Лекин мен учун энг соф кўринишдаги футбол муҳим эди", – деди германиялик собиқ футболчи.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика