

Орадан бир кун ўтиб, "қизил иблислар" ижарада бўлган футболчиларга оид қарорларни эълон қилди.
Клуб матбуот хизматига кўра, ҳужумчи Жо Хьюгилл (суратда) ва ўнг қанот ҳимоячиси Хабиб Огуннейе муддатидан олдин жамоага қайтарилди. Ёш истеъдодлар мос равишда "Барнет" ва "Ньюпорт Каунти" жамоаларида ижара асосида тўп тепиб, Англиянинг қуйи лигаларида тажриба орттираётган эди.
Хьюгилл аввал ҳам асосий жамоа билан бирга меҳнат қилган ва мавсумолди йиғинларда ўзини яхши томондан кўрсатган. Огуннейе эса жорий мавсум профессионал фаолиятидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.



