Мата АПЛнинг сўнгги йиллардаги энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Eldor Akmurzayev
14 апр 2020, 21:25
“Манчестер Юнайтед” хавбеки Хуан Мата “Челси”нинг собиқ аъзоси Эден Азар ҳақида фикр билдирди.

“Менга Азар билан бирга (“Челси”да) ва унга қарши ўйнаш ёқарди. Фикримча, у лигада кўп йиллар давомида энг яхши бўлган. Якка ўзи баҳсларда ғалаба қозона оларди. У билан машғулот ўтказиш имконига эга бўлганман ва у қанчалик яхши ўйинчилигини биламан.

“Реал”даги жароҳатлар боис унга омад кулиб боқмаяпти, лекин у қайтса ўзининг ҳақиқий даражасини кўрсатишига ишонаман”, деди Мата.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: manutd.com