"Машъал": Икки футболчимиз ОТЖ йиғинига жалб этилди
18 авг 2015 18:20
Янгиликлар
"Машъал": Икки футболчимиз ОТЖ йиғинига жалб этилди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.
Виктор Жалилов бошчилигида олимпиячиларимиз 27-28 август кунлари
Тошкентда икки кунлик қисқа йиғин ташкил этишади. Шундан сўнг,
тайёргарликлар Словакия мамлакатига кўчади. Европадаги машғулотлар 9
сентябрга қадар давом эттирилади.
Ушбу йиғинларга “Машъал” ФКга тегишли икки нафар футболчи жалб этилди. Булар: ярим ҳимоячилар Сирожиддин Раҳматуллаев ва ҳужумчи Шоҳруҳ Достонов.
Эслатиб
ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 12-30 январь
кунлари Қатар мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати мусобақасига
тайёргарлик олиб бормоқда.
Фикрлар