UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  4 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

"Машъал" - 30 ёшда" - китоби нашрга тайёрланмоқда Янгиликлар

"Машъал" - 30 ёшда" - китоби нашрга тайёрланмоқда

2014 йил "Машъал" клуби учун ўзига хос юбилей тўй бўлади. Ушбу йилда клубимиз ўзининг ўттиз йиллигини нишонлайди.
Расман 1984 йилда ташкил этилган Муборак шаҳрининг "Машъал" клуби ушбу йилда ўттиз йиллик тарихга эга бўлди. Ортда қолган давр мобайнида клубда 1000дан зиёд футболчи, 100дан зиёд мураббийлар фаолият олиб борди.

"Машъал" ушбу мавсум охирида ўзининг ўттиз йиллик тарихига бағишланган катта байрам дастурини тақдим этади. Йил якунида ташкиллаштирилаётган ушбу байрамда "Машъал" - 30 ёшда" китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Ушбу китоб бўйича айни вақтда жадал ишлар амалга оширилмоқда. Клуб таркибида жамоага беэътибор бўлмаган барча инсонлар фикрлари ва тарихи қайта ёзиб чиқилган. Ундан ташқари китобда тарихий фотосуратлар, футболчилар фикри, мураббийлар фикри, клуби раҳбарияти ва инфраструктура бўйича барча маълумотларни ўз ичига олади. Жамоага меҳнати синган ва айни вақтда ҳаёт бўлган инсонлар билан жонли суҳбатлар ташкил этилиб, клубнинг дастлабки ҳолатида 2014 йилгача бўлган барча воқеликлар акс эттирилади.

Айни вақтда ҳам ушбу китоб бўйича изланишлар давом этмоқда. Китоб тақдимоти эса йил сўнггидаги катта байрам тадбирида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика