UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  3 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  10 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  3 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  2 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  16 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  11 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5

Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди? Янгиликлар

Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди?

"Олимпик" пойтахт "дербича"сида "Бунёдкор"ни аяб ўтирмади (1:5).

Тимур Кападзе шогирдлари Суперлигадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Муҳташам аренага йиғилган мухлислар эса "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудовдан истеъфо сўраб, унинг ўрнини Виктор Карпенко эгаллашини талаб қилишди. 

Албатта, шармандали мағлубият. "Бунёдкор" ўз майдонида тарихда илк бор 5 та тўп ўтказиб юборди. Аммо, масаланинг 2-томони ҳам бор.

Мураббий ўтган мавсум охирида ("Пахтакор" билан ўйиндан кейин) матбуот анжуманида иштирок этиб, жамоа ишқибозларини камситган эди: "Бош ҳомиймиз, хусусан, Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши".

Бу гап жамоанинг ҳақиқий ишқибозларини хафа қилгани аниқ. Шу туфайли улар Мақсудовнинг хатоларини ҳазм қила олишмаяпти.

Бироз аввал ўтказилган матбуот анжуманида шундай фикр янгради: "Ишга қўйиш ёки истеъфога чиқариш мухлисларнинг иши эмас"

Бу ўртадаги тоқатсизликни янада кучайтириши мумкин. Агар кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳайқириқлар эшитишни хоҳламаса, жамоа раҳбарияти ва мураббий эртагаёқ клуб мухлислари билан учрашув ташкил қилиб, муроса кўчасини топиши керак. Акс ҳолда, жамоатчилик "Бунёдкор"нинг ростан ҳам мухлислар учун эмас, бош ҳомий учун ўйнашига ишониб қолади. 

Муаллифнинг бошқа фикрларини кузатиш учун телеграм-каналга аъзо бўлишни унутманг.

Муаллиф :
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика