

«Орзуга ўхшаши мумкин, лекин бу ҳақиқат. Мен жуда хурсандман. Жуда қийин учрашув гувоҳига айландик, улар биринчи бўлимда жуда зўр ҳаракат қилишди. Бироқ биз иккинчи бўлимда уларга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Мавсум ажойиб ўтди. Мен футболчиларим билан фахрланаман», — деди Анчелотти.


