

Карло Анчелотти жамоаси ушбу мавсумда атиги икки бор мағлубиятга учради. Уни икки сафар ҳам "Атлетико" мағлуб этди: 24 сентябрь куни Ла Лигада, 18 январь куни Испания кубогида.
Мадридликлар тарихда фақатгина бир бор мавсумни икки мағлубият билан тугатишган – 1932 йилда. Шу билан бирга, "Реал" ўшанда атиги 30та ўйин ўтказган, ҳозир эса 55та.



