

39 ёшли португалиялик ҳужумчи "Реал" сардори Начо ва "Манчестер Юнайтед" хавбеки Каземиро билан музокаралар олиб бормоқда.
Криштиану клубнинг трансферларида таъсирга эга, шу сабаб атрофини сифатли ўйинчилар билан тўлдирмоқчи. Каземиро ва Начо у учун "Ал Насср"ни келаси мавсум кучайтирадиган илк мақсадлардир.
Роналду ва унинг жамоаси Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Ҳилол"дан сўнг иккинчи ўринни олди. "Ал Насср" Қирол кубогида ҳам рақибига енгилди.



