Мануэль Пеллегрини: "Қўл силтамасдан курашни давом эттирамиз"
06 фев 2016 22:35
Янгиликлар
Мануэль Пеллегрини: "Қўл силтамасдан курашни давом эттирамиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Лестер" (1:3) билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Мен ҳеч нимадан арз қилмоқчи эмасман. Лестер" биздан яхши ўйнади. Тезкор ўтказиб юборилган гол учрашувда ҳал қилувчи ролни ўйнади. Дарвозани ишғол этиш учун бизда ҳам имкониятлар бўлди. Лекин ўйин жуда қийин кечди. Беллашувнинг қолган қисмини яхшироқ ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ бу амалга ошмади. Бу мағлубиятдан керакли ва тўғри хулосаларни чиқариб олишимиз лозим. Чунки олдимизда жуда кўплаб муҳим ўйинлар турибди. Европа чемпионлар лигаси ҳам шулар жумласидан. АПЛда чемпионлик учун кураш давом этади. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Биз қўл силтамаймиз, охиригача курашамиз", - дейди Мануэль Пеллегрини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар