Мануэль Нойер Чемпионлар Лигасида ҳафта ўйинчиси деб топилди

Alisher
25 авг 2020, 17:20
ЧЛ жорий мавсум финалида ПСЖга қарши ажойиб сейвлари билан ўзини кўрсатган "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ҳафта ўйинчиси деб топилди.

Сўровномада шунингдек "Бавария" ярим ҳимоячилари Кингсли Коман, Тьяго Алькантара ва "Пари Сен-Жермен" ҳимоячиси Маркиньос иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Лиссабонда ўтган ЧЛ финалида ПСЖни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 6-бор ушбу мусобақада ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ChampionsLeague

Сўнгги янгиликлар

Барча ›