Мане августдан буён илк бора "Бавария" сафида гол урди

Aziz Tukhtamuradov
1 окт 2022
Сенегаллик 30 ёшли ҳужумчи Садио Мане Бундеслига доирасида "Байер"га қарши ўйинда гол урди.

Маненинг "Бавария" сафидаги голлари сони 6 тага етди. У ушбу голларни 12 та ўйинда урган.

Бу Мане учун 31 августдан кейин урилган дастлабки гол бўлди. Сўнгги бор у ўшанда Германия кубоги доирасида "Виктория Кёльн" жамоаси дарвозасини ишғол этганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru