UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Манчестер Юнайтед"нинг муаммоси - Моуриньо эмас Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед"нинг муаммоси - Моуриньо эмас

"Манчестер Юнайтед" январь ойида Моуриньо билан шартномани узайтирди ва мураббий қандай натижа кўрсатса ҳам, янги мавсумда "Олд Траффорд"да қолишини исботлади.

Ўшандан кейин 6 ой давомида "Юнайтед"да ўзгаришлар кўрдик. Акс ҳолда мураббий истеъфога чиққан бўларди. Мавсумолди турнеларида Моуриньо матбуотга юлдузлар, ЖЧ туфайли дам олаётганлар, таркибнинг даражаси, трансферлар ойнасидаги муаммолар ҳақида кўп гапирди. Журналистлар ва мухлислар мураббийнинг кўп гапиришини шундай изоҳлади: Моуриньо бу таркиб билан ҳеч нима қила олмаслигини билиб, ўзини оқлади.

Футбол олами Моуриньони эрта айблади ва у олти ойдаёқ шармандаларча жамоадан кетишини тахмин қилишди. Мураббийнинг шон-шуҳрати ўзига қарши ишлади: башоратчилар клубнинг муваффақиятсизлигини тахмин қилиб, Моурнинг кетиши фикрини илгари суришди.

"Манчестер"даги асосий муаммо - Моуриньо эмас, бу трансферлар ойнаси вақтида билинди. Мураббий тезкор истеъфо учун тайёрланмаяпти, у раҳбариятгача бақирмоқда. Жозе раҳбариятга кимлар кераклигини бориб маълум қилган, бу рўйхат анча вақт олдин Эд Вудворднинг қўлига борганди. Аммо...

Аммо, ҳаракатлар бўлмади. "Юнайтед"нинг ўйинини кучайтира оладиган биргина футболчи олиб берилди. Америкаликлар саҳийлик қилиб, Моуриньога Диогу Далотни беришди. Бироқ у жамоанинг ўйинларида катта роль ўйнамаслиги аниқ.

Раҳбарият 33 ёшли футболчилар Эшли Янг ва Антонио Валенсия ўйнайдиган қанот ҳимоячиларига, Ван Гал даврида жамоага келган Хуан Матанинг ўрнига ўнг қанот вингери олиб келинмади. Ўтган йили Вудворд "Интер" билан Иван Перишичнинг трансфери борасида келиша олмаганди. Шу боисдан "Юнайтед"нинг шу позициясида катта ёриқ пайдо бўлди.

"Юнайтед"нинг яна бошоғриқ нуқталаридан бири - марказий ҳимоя бўлиб турибди. МЮда бу позицияда баъзида иқтидорлар, аммо тажрибасизлар, айрим вақтларда тажрибалилар ва ўртача савиялилар фаолият олиб борди. Моуриньо жамоага келганида аввалига Байи-Линдельоф тандемини орзу қилганди. Аммо мавсум давомида Рохо ва Смоллинг жуфтлиги майдонда бўлди.

"Юнайтед" трансферлар ойнасининг сўнгги сонияларигача Алдервейрлднинг нархини туширишга ва Магуайрни Англиянинг энг қиммат ҳимоячисига айлантиришга интилди. "Иблислар" яширинча Диего Годиннинг агенти билан учрашишди. Аммо агент мижози "Атлетико" шартномани яхшиламасагина футболчи "Юнайтед"га кўчиб ўтишини маълум қилди.

Англияда трансферлар ойнаси одатдагидан анча вақт олдин ёпилди. Шу боисдан "Юнайтед" ўзининг нозик нуқталарини ёпа олмай қолди. Агарда "Ливерпуль" билан солиштирадиган бўлсак, бу клуб барча нуқталарини кучайтирди. Демак, оз вақт давомида кўп ишларни бажарса бўлади.

"Манчестер"нинг раҳбарлари яқиндагина шартнома узайтирилган мураббийни қўллаб-қувватламади ва уни ярим йўлда ташлаб қўйди. Агарда Моуриньо ҳужум чизиғини дунё даражасидаги футболчи билан тўлдира олганида сэр Алекс давридаги импровизацияларни кўришимиз мумкин эди. Ҳимояда бемалол Валенсия, Жонс, Смоллинг ва Янгнинг ўйинларини томоша қилаверардик.

МЮ рекламалардан ва бошқа келишув, шартномалардан, мухлислардан қанча маблағ ишлаб олаётганини ҳисобга олсак, трансферлардаги маблағни тежашни мантиқсизлик десак бўлади. Мухлислар ва экспертлар шу боисдан ҳам жамоанинг устидан кўп бора хазиллар қилишди.

Миллионлаб реклама берувчилар жамоани кучайтирмайди, Улар ажойиб бўлган "Юнайтед"нинг қайтишини, жамоанинг брендини роҳат билан реклама қилишни истайди. Менежерларнинг асосий ютуғи - жамоанинг мухлислари кўплигида.

Албатта, реклама компонентига жуда ҳам боғлиқ бўлган замонавий футболдаги вазиятни романтизация қилиш шарт эмас. Аммо ажабланарли томони шундаки, "Юнайтед"нинг спортча ҳаёти бизнес билан туташ келмайди ва унга таъсир ҳам қилмайди. Ўтган мавсумда йиғилишлардан бирида Эд Вудворд МЮнинг натижалари клубнинг молиявий ҳолатига таъсир қилмаслигини айтиб ўтганди. Агарда "Манчестер" атрофидаги ҳаяжонли ўйин совринларга асосланган бўлса,  мухлислар ҳам стадионга келаверади.

Қизил кийимли йигитлар сўнгги йилда "Дэдпул", "Чивас" вискилари, "Kohler" сантехникаси, "MoPlay" букмекер компаниясини реклама қилиб бўлди. Рекламалар шунчалик чиройли ишланади-ки, буни унутиш қийин. Наҳотки, шундай тарихга бой жамоа ёш, "тухумдан чиққан" "Сити"дан ортда қолаётган бўлса...

Хитойлик, рус ва америкаликлар, умуман олганда барча содиқ мухлислар 7-ўринда мавсум якунлаган бўлса ҳам, мураббийни танқид қилса ҳам, асаби бузилса ҳам, жамоага содиқ қолаверишди.

Ферги кетганидан кейинги ёзда, Мойеснинг илк мавсумида Эд жамоага Фабрегас, Бэйл ва Роналдуни олиб келмоқчи бўлди. Моуриньо жамоанинг 3дан 2 қисмини қайта ташкил қилди. Бу вақтда Моуриньо араб шайхларининг ишончида 20дан ошиқ қимматбаҳо трансферларни амалга оширди. Жозе эса ҳали ҳам ҳимояни мустаҳкамлаш билан овора.

Раҳбариятнинг шундай позицияси яна бир марта Манчестернинг қизил томони ривожланиш йўлида эмаслигини кўрсатиб берди: "Юнайтед" Ди Мария ва Погба учун катта пул сарфлайди, бироқ заиф нуқталар учун қўшимча миллионларни сарфлашдан бош тортади. У мураббийларга ишонади ва қўл остидаги таркиб билан истаган йўлда кетишига имкон беради, баъзида қаттиқ режимда ишлайди ва трансферлар бозорида ўз хатти-ҳаракатларини тақдим қилади.

Мавсумолди тайёргарликлари вақтида Моуриньо барча захрини мухлисларга сочди, аммо бу клубдагиларга тегишли эди. Чунки "Олд Траффорд" эгалари қўллаб-қувватловларсиз қолиб кетди. Энди ҳолат бошқача тарзда кетади: ёки жамоа ўтган йилгидек зерикарли ўйин кўрсатаверади ёки жамоанинг ички муҳити заҳарланади. Моуриньо яна нолдан жамоани қуради.

Шундан кейин раҳбарият яна бошқа мураббий излай бошлайди. У раҳбарият билан мунозарага бормайдиган,  йилига 100 миллионлаб фойда келтирадиган, қўл остидаги таркибга шукур қиладиган бўлиши керак. Шунингдек, жамоани чемпионликка бошлаши лозим.

Моуриньо кўпчиликни айблади. Марсьялнинг ёмон жисмоний ҳолати, аслида унга имконият ҳам берилгани йўқ. Ваҳоланки, ван Гал даврида француз МЮнинг юрагига айланиб бўлганди. Ёшларга ишонамаган мураббий мавсумолди тайёргарлигида фақатгина шундайларга ишонч билдиришга мажбур бўлди.

Қаттиқ танқид қилинган футболчилар яна 100 фоизлик вазиятларни ура олмайди, жамоада суст ўйин кўрсатади.

Жозени ҳам айблаб бўлмайди. У янги мавсум олдидан барчани танқид қилди, фақатгина норози бўлди. "Манчестер Юнайтед" - Глейзерлар учун ҳаёт, Эд Вудворд эса "олтин топилма". МЮнинг мураббийи ва ўзига ҳос ўйин услуби бор. Жамоа ўтган мавсумда 2-ўринни эгаллади. Янги мавсум ғалаба билан бошланди. Демак, ваҳима қилишнинг вақти эмас.

Тез орада барчаси ўзгариши мумкин.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика