

Журналист Абраам Ромеронинг маълумотига кўра, мутахассис клуб ичида ўз қарорини эҳтимолий санкциялардан қочиш истаги билан тушунтирган. Португалиялик мутахассис матбуот анжуманида ҳакамлик ва Ла Лига ҳақида ноўрин гапларни гапириб қўйишдан чўчиган ва шу сабабли ўйиндан кейин ташкил этиладиган матбуот анжуманига боришни истамаган.Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Моуриньони ҳеч ким алмаштирмади.



