

"Sky Sports" хабарига кўра, "қизил иблислар" барча турнирларда кетма-кет 6та сафар ўйинида ғалабага эришишди. Бу Сер Алекс бошчилигида 2009 йилдан буён қайд этилган энг яхши натижа бўлиб турибди.
Бунгача манкунианликлар "Кардифф", "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Лестер" каби жамоаларнинг майдонида ғалабага эришишганди.
Жамоа кечаги ғалабадан кейин АПЛ турнир жадвалининг 4-поғонасига жойлашди.



