UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  0 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Интрига учун бу жуда яхши ҳолат Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Интрига учун бу жуда яхши ҳолат

"Манчестер Сити" - чемпион. Бироқ иккинчи ўрин учун чемпионатдаги кураш жуда қаттиқ бўлади.

МЮ ва "Ливерпуль" бу жангда барча чораларни ишлатади. Уларнинг ўзаро ўйини эса кўп жиҳатларга ойдинлик киритмаса-да, ўртадаги фарқ бироз ошди.

Икки жамоа ҳам учрашувга бир хил кайфиятда етиб борди. МЮ айни дамда Жозенинг тактикаси, Погбанинг ёмон ўйинлари ва Санчеснинг юлдузлиги орқали бошқарилмоқда. "Ливерпуль" эса юқори жисмоний ҳолатга кириб олди ва Коутиньосиз ўйнашни ўрганди. Бу ергача бўлган ўйинлар натижалари ва "Порту" дарвозасига урилган 5 гол бунинг исботи.

МЮ "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Рэфшорд икки марта гол уришга эришди ва фаолиятидаги статистикани яхшилаб олди. Бу мавсумда унинг ҳисобида барча турнирларда 12 гол бор. 20 ёшли футболчи шулардан 6тасини АПЛ доирасида урди. Рэшфорд топ-6 ўриндаги жамоалар билан ўйинларда зарбаларининг 29 фоизидан самарали фойдаланмоқда. Бу эса энди етишиб чиқаётган ёш ҳужумчилар учун яхши натижа. Рэшфорднинг голлари жуда муҳим. Ахир у асосий таркиб учун Алексис билан кураш олиб бормоқда. Иқтидор ҳали бери ўлмайди.

Байининг чиройли автоголи "Ливерпуль" учун ютуқ бўлди. Меҳмонлар жуда кўп ҳужум қилди, рақибларидан ёрқинроқ ўйин намойиш этди. Салоҳ ўйиндан олдин МЮга гол уришни ва кучли олти ўриндаги жамоалар билан ўйинлардаги натижаларини яхшилай олишини ваъда қилганди.

Энди Клопп жамоаси ҳақиқий ҳаётга қайтиши керак. Клубнинг ҳимояси ва чизиқлар ўртасидаги боғланишларда узилишлар борлиги кўриниб қолди. Агарда жамоанинг олдинги чизиғидаги уч футболчисидан бири сафдан чиқса, "Ливерпуль" буни енгиб ўтиши қийин бўлади. Мураббий ҳеч кимни айбламаслиги керак ва янги сотиб олинадиган футболчилар ҳақида ўйлаши лозим. Ёзда бундай футболчилар "Ливерпуль"га жуда муҳим.

Мағлубиятнинг ўзи эса муаммо бўлмаслиги керак. Икки клубнинг орасидаги фарқ бор йўғи 5 очко. Бу эса сўнгги турларгача кураш давом этишини билдиради. Агарда МЮ шу тарзда ўйнайдиган бўлса, мавсум якунига қадар ниманидир йўқотиши аниқ.

Вице-чемпионлик учун курашни кичик деталлар ҳал қилади. Клопп вақтлар давомида ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ барибир мағлубиятлар жамоани тарк этмаяпти.

Бу ўйин қандайдир шаблон остида ўтди. Бунда футболнинг асосий қоидалари ўз кучини кўрсатди: нима учун "Ливерпуль" барқарор жамоа эмас, нима учун Моуриньо жамоалари фақатгина прагматик ўйин намойиш этади...

Бироқ ҳали ҳеч нима ҳал бўлмади. Ахир олдинда АПЛнинг энг драматик турлари бор. Жўжани санайдиган вақтлар яқин...

Миржалол Норматов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика