

Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтадиган беллашувда "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар.
МЮ расмий сайти жамоа эртанги баҳсга кийиб борадиган махсус костюмларни тақдим этди.
"Манчестер Юнайтед"нинг расмий ҳамкори ҳисобланган дизайнер Пол Смит "Уэмбли"даги финал учун махсус костюм-шим яратди.

"Қизил иблислар" аъзолари эртага кулранг костюм, оқ кўйлак ва қизил галстукда стадионга боришади.


"Manchester United’s Group Managing" директори Ричард Арнольд бу ҳақда шундай деди: "Пол Смит 2008 йил Чемпионлар лигасидаги ғолибликдан бери жамоани кийинтириб келади. Биз яна бир бор британиялик машхур дизайнер кийимларини кийишдан мамнунмиз".






