"Манчестер Сити"да август ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Sherzod Nurmatov
9 сен 2022, 11:15
Кутилганидек, ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд "шаҳарликлар"нинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Форвард ушбу эътироф учун курашда ярим ҳимоячилар Бернарду Силва ва Кевин де Брюйнени ортда қолдирди. Ҳоланд ўтган ойда 5 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.

22 ёшли Ҳоланд ёзги трансфер ойнасида "Боруссия Д"дан 60 миллион евро эвазига сотиб олинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›