"Манчестер Сити" жорий мавсумда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўз уйида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади

Alisher
18 май 2023, 09:12
"Манчестер Сити" 2022/2023 йилги мавсумда ўз уйида плей-офф босқичида гол ўтказиб юбормай, Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

 1/8 финалда инглизлар “Этиҳад” стадионида “РБ Лейпциг”ни 7:0, чорак финалда “Бавария”ни 3:0, ярим финалда “Реал”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Плей-оффнинг олтита учрашувида “Манчестер Сити” ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборди. Умумий турнир давомида эса жамоа жами 9 та гол ўтказиб юборди.

Энди "Манчестер Сити" EЧЛнинг бош соврини учун 10 май куни "Интер"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com