UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  0 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:10ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)  49 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  2 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  2 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  170 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  19 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  9 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23 18:36"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти  3

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика