UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  0 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  0 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  4 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  1 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  23

Максим Шацких: "Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун сифатли ва томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз. Рақибга ўз дарвозамиз олдида вазият яратишга йўл қўймоқдамиз. Ҳужум чизиғига ҳеч қандай саволим йўқ. Футболчиларнинг мотивацияси бўйича ҳам савол бўлиши мумкин эмас. Йигитлар бугун борини бериб ўйнашди. Ўйин давомида етарлича вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бугунги натижа шундай кўриниш олди.

- Ҳамралиевнинг Олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларига кетганидан афсусдамисиз? Агар Муҳаммадқодир таркибда бўлганида, жамоага фойда келтира олармиди?

- Албатта. Мен унинг вақтинчалик сафимизда бўлмаслиги ҳақида олдиндан хабардор эдим ва афсусланишга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман. У бизга анча фойда келтирган бўларди. Чемпионатнинг энг қизғин палласида қандайдир бошқа мусобақа ўтказилиши мен учун ғалати. Нима бўлганда ҳам вазиятни ўзгартира олмаймиз ва ушбу ҳолатга мослашишимиз керак. Унинг йўқлиги, албатта, жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланади.

- "Пахтакор" жамоаси кичик инқирозга дуч келгандек тасаввур уйғотмоқда. Ушбу вазиятдан жамоа қанчалик тез чиқиб кета олади?

- Қандай инқироз? Менга айтингчи, қандай инқирозга юз тутдик? Бу футбол, унда ҳар доим ғалаба қозониш имконсиз. "Сўғдиёна" осон рақиб эмасди, ОКМК эса ҳар доим мусобақа жадвалининг энг юқори поғоналари учун курашадиган жамоа саналади. Тўғри, биз сўнгги ўйинларда очко йўқотдик, бироқ бу ҳеч нарсани англатмайди. Биз ҳар доим ўзимизга-ўзимиз муаммо келтириб чиқарамиз ва ушбу муаммони кейинчалик ўзимиз ҳал қиламиз. Бизнинг йўлимиз шу. Мени хавотирга солаётган ягона ҳолат — ҳар учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз. Охирги марта гол ўтказмаган ўйинимизни эслай олмайман.

- Драган Чераннинг йўқлиги бугун қанчалик билинди, у жамоа билан Саудия Арабистонига борадими?

- Драган Саудия Арабистонига бормайди. Умид қиламанки, у яқин орада сафимизга қайтади. Чераннинг йўқлиги катта йўқотиш саналади.

- Ҳакамлик бўйича шикоятингиз борми?

- Мени ўйлантирган ягона вазият биринчи бўлимда тўп футболчининг қўлига теккан вазияти эди. Ўша вазиятларнинг такрорини кўрмадим. Бу футбол ва унда кураш олиб борасиз. Унда кичик бир тегиниш ва кураш бўлиши табиий ҳол. Ўша вазиятда футболчи рақибга жароҳат етказса ёки унинг бошига зарба берса майли эди, аммо бундай кичик контактлар бўлиши, шубҳасиз. Ҳакамларни танқид қилмайман. Сабаби, ҳали ўша вазиятнинг видеосини кўрмадим.

- Ҳимояда муаммолар бор, дея тан олдингиз. Ҳимоячиларни ҳам деярли ҳар ўйин алмаштиряпсиз, лекин дарвозабонни ўзгартирмаяпсиз. Ёзда Павлюченко сотиб олинди. Беларуслик дарвозабонга нега имконият берилмаяпти, у шунчалик ёмон даражадами?

- Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Балки энди имконият берармиз. Ўзингиз гувоҳсиз, Санжар кўпгина вазиятда жамоа жонига оро кирмоқда. Бугунги учрашувда ҳам бир нечта вазиятда бизни қутқарди. У юз фоизлик голлардан асрамоқда. Ҳа, у "рикошет" ёки бошқа вазиятларда гол ўтказиб юборгандир, аммо асосий муаммомиз бу эмас. Муаммо — ҳимояда. Энг осон иш — таркибни ўзгартириб қўйиш. Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз ва бир қарорга келамиз.

- Аъзамовни синаб кўриш вақти келмадими? Ҳимояда яққол етакчи етишмаётгандек. Шерзод ўйнашни бошласа, лидерлик қобилиятлари билан ёшроқ ҳимоячиларни ҳушёрликка чақириши мумкин...

- Аъзамов энди ўз формасига қайтмоқда. У оғир жароҳатни бошдан кечирди ва яқиндагина машғулотларга қўшилди. Бундай учрашувларда узоқ вақт ўйнамаган футболчини майдонга тушириш хавфли. Биз унинг фикрига қулоқ тутамиз ва доимий алоқадамиз. У менга тайёрман деса, имконият беришим аниқ. Бизга ҳар бир футболчи қадрли, сабаби, таркибимиз футболчиларга тўлиб кетмаган.


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика