Лёв: "Биринчи бўлимда Боатенгда муаммолар пайдо бўлди"

Aslanov Jasurbek
22 июн 2016, 03:59
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Шимолий Ирландига қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Киммих яхши ўйнади. У аут чизиғи олдида ажойиб рейдлар амалга оширди, жарима майдончасига узатмалар берди ва асабийлашмади. У жуда ақлли йигит, ундан кўнглим тўқ.

Боатенгга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда унинг мушакларида муаммо пайдо бўлди. Таваккал қилишни истамадик ва шу сабаб уни ўзгартирдик" - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›