UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин Янгиликлар

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин

"Ливерпуль" клуби "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исаак ёки "Айнтрахт" форварди Уго Экитикени сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу эса жамоа вингери Луис Диаснинг "Барселона"га трансферига йўл очиши мумкин. 

Манбага кўра, Исаак ҳам, Экитике ҳам Диас фаолият юритадиган қанотда тўп суриш қобилиятига эга ва бу трансферлар "Ливерпуль"нинг колумбиялик футболчига бўлган эҳтиёжини камайтириши мумкин.

Шу билан бирга, "Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку "Ливерпуль"даги трансфер янгиликларини диққат билан кузатмоқда. Улар Луис Диасни жамоага олиб келишда жиддий манфаатдор ҳисобланади.

Айни вақтда, Диас "Ливерпуль"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмаган. У ушбу шартларни етарли даражада муносиб деб топмаган ва бу ҳолат унинг жамоани тарк этиши эҳтимолини янада кучайтирмоқда.

Аввалроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, "Ливерпуль" "Ньюкасл" билан Исаак масаласида музокаралар олиб борган ҳамда "Айнтрахт"га Экитике учун 81,2 миллион евро таклиф қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика