

Англиялик ҳужумчи Бундеслиганинг 11-турида "Хайденхайм" дарвозасига икки марта йўл топди.
"Ҳозирданоқ тахмин қилишим мумкин. Агарда жиддий жароҳатларга йўлиқмаса, у Роберт Левандовскининг рекордини янгилайди", - деди Маттеус.
2020/21 йилги мавсумда Роберт Левандовски 41 гол урган ҳолда Бундеслига рекордини ўрнатганди. Ушбу мавсумда Кейн 11 ўйинда 17 марта рақиблари постига йўл топди.




