"Локомотив"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётган легионерлари ҳақида
16 янв 2015 15:20
Янгиликлар
"Локомотив"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётган легионерлари ҳақида
Бугунгача жамоа Дубайда 3та назорат учрашуви ўтказиб улгурди. Биринчи ўртоқлик ўйини "Дубай" СК жамоасига қарши кечган эди ва унда "Локомотив" Олег Зотеевнинг голи эвазига ҳисобда олиднга чиқиб олиб, ўйин ниҳоясида бир гол ўтказиб юборган ва дуранг натижа билан ўйинни ниҳоялаганди.
Ундан сўнг Суданнинг "Ал-Ҳилол" ва Кувайтнинг "Кувайт" СК жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказди. Судан чемпионига мағлуб бўлган "темирйўлчилар", кейинги ўйинда Кувайт жамоасини мағлубиятга учратди.
Ҳозирги вақтда жамоада бир неча хорижлик футболчилар кўрикдан ўтмоқда.
Жамоамиз сафида кўрикдан бўлган икки бразилиялик футболчилардан бири - Данубио бразилияга қайтди. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби у билан шартнома имзоламаслик ҳақида қарор қилди.
Бразилияликларнинг иккинчиси - Бруно Мело да Силва эса ҳали жамоа билан шуғулланишни давом эттирмоқда.
Бруно Мело да Силва 1991 йилда, Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида таваллуд топган.
Бруно меҳрибонлик уйида вояга етган. 7-8 ёшлигидан футбол билан шуғилланишни бошлаган Бруно меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчисигина бўлиб қолмай, ушбу турнирнинг ғолиби ҳам ҳисобланади.У ўнг қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ортида ҳаракат қилувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуаларида ўйнайди. Шунингдек, ҳужумда ҳам ҳаракат қила олади.
Бразилияликлардан ташқари "Локо"да яна уч нафар россиялик футболчилар ҳам кўрикдан ўтяпти.
Улардан бири - Руслан Грачевич Корян.
Келиб чиқиши арман бўлган ушбу россиялик футболчи 1988 йилда туғилган. Ҳужумчи. Профессионал фаолияти давомида
"Мордовия", СКА (Ростов-на-Дону) ва "Луч Энергия" каби клубларда тўп сурган Корян "Локомотив"нинг дубайдани 3 назорат учрашувида иккита гол уриб улгурди.
Калайжан Аркадий эса "Сочи" жамоасида тўп сурган марказий ҳимоячидир. Бўйи 188 бўлган бу бўйдор футболчи 1992 йилда туғилган.
Россиялик яна бир ҳисоячи Игорь Голбан эса ҳуқуқий жиҳатдан Москванинг "Локомотив" клубига тегишли бўлиб, у турли жамоаларда ижара асосида тўп суриб келмоқда. Игорь 1990 йилда таваллуд топган.
Таъкидлаш керакки, "Локомотив" дастлабки йиғинини 20 январга қадар Дубайда ўтказади. Жамоада кўрикдан ўтаётган легионерлардан кимларни олиб қолиш ҳақида мураббийлар штаби йиғиндан сўнг бир қарорга келади.
Фикрлар