"Локомотив"га гол урган Алишер Жалилов: "Узоқ масофа босиб келган мухлисларга ташаккур"
21 янв 2020 22:04
Янгиликлар
"Локомотив"га гол урган Алишер Жалилов: "Узоқ масофа босиб келган мухлисларга ташаккур"
ОЧЛ-2020 саралаши доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби Тошкентда мезбон "Локомотив" устидан ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба уларга плей-офф босқичига йўлланмани тақдим этди. Ўйиндан кейин меҳмонлар етакчиси Алишер Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Оғир ва осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Ғалабадан хурсандмиз. Рақибимиз тўп билан яхши муомала қилишини билар эдик. Шунга яраша тактика асосида ҳаракат қилдик. Режаларимиз амалга ошди. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш. Кейинги ўйинни ўйлашимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб узоқ масофа босиб келиб, стадионда бизларни қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман. Футбол мухлисларсиз ўз жозибасини йўқотади. Улар ажойиб муҳит ҳосил қилишди", - деди учрашувдаги ягона гол муаллифи Алишер Жалилов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар