UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар”га олий лигада 2 мартагина қизил карточка кўрсатилди Янгиликлар

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар”га олий лигада 2 мартагина қизил карточка кўрсатилди

Теглар :  Локомотив
“Локомотив” жамоаси учун ортда қолган мавсум жуда омадли кўриниш олганидан хабарингиз бор.

“Темирйўлчилар” 2016 йилда узоқ кутилган чемпионликка эриша олишди. Қолаверса, жамоа кубок баҳсларида ҳам ғалаба қозониб, олтин дублни расмийлаштирди.

Ана энди мавсум якунларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Кеча “Локо”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабалари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса “Темирйўлчилар” сафида кимлар ҳакамлар томонидан энг кўп огоҳлантирилгани билан таништириб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, олий лига доирасида “Локомотив” футболчиларига ҳакамлар томонидан жами 45 марта сариқ карточка кўрсатилди. Энг кўп огоҳлантирилган футболчи эса – жамоанинг тиниб-тинчимас ёш ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бўлди. Икром ҳаммаси бўлиб 8 марта сариқ карточка олди. Кейинги ўринларда эса Сервер Жепаров ҳамда Марат Бикмаев 6 тадан сариқ карточка билан жойлашишган. Ҳимоячилар ичида энг кўп сариқ карточка олган футболчи эса Ислом Тўхтахўжаев бўлди. У ҳакамлар томондан 4 марта огоҳлантирилди. Дарвозабонлар орасида эса Игнатий Нестеровга 2 бор сариқ карточка кўрсатилди.


ЭНГ КЎП САРИҚ КАРТОЧКА ОЛГАН ФУТБОЛЧИЛАР:


И. Алибоев – 8та
С. Жепаров – 6 та
М. Бикмаев – 6 та
И. Тўхтахўжаев – 4 та

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив” жамоаси футболчилари 6 та ўйинни “қуруқ” тарзда ўтказишди. Яъни 6 та ўйинда жамоамиз аъзоларига ҳеч қандай карточка кўрсатилмади.

Қизил карточкалар ҳақида гап кетганда эса, “Локо” ўйинчилари мавсум бўйи икки мартагина майдондан четлатилганини таъкидлаш керак. Биринчи даврада “Металлург” билан бўлган баҳсда Игнатий Нестеровга қизил карточка кўрсатилган бўлса, иккинчи даврадаги бекободликларга қарши кечган беллашувда Икром Алибоев майдондан четлатилди. Ўйинчиларимизга бошқа матчларда қизил карточка кўрсатилмади.


ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР:
И. Алибоев (29- тур, “Металлург”)
И. Нестеров (14- тур, “Металлург”)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика