UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

“Локомотив” Украиналик киберфутболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

“Локомотив” Украиналик киберфутболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, юртимизда Ўзбекистон Кибер футбол ўйинлари ассоцияциаси томонидан PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг ташкил қилиниши ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этилмоқда.
Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораяётган Киберфутбол вакиллари Жаҳон чемпионатлари ва Жаҳон Гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар.

Олдин хабар берганимиздек биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини тўрт нафар киберфутболчи ҳимоя қилади. Ушбу киберфутболчилар Жаҳон чемпионатлари, Жаҳон Гран-прилари, МДҲ кубоклари,  Ўзбекистон чемпионатларида энг юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда. Ўзбекистонлик киберфутболчилар орасида соғлом рақобатни вужудга келтириш мақсадида “Локомотив” футбол клуби ўз таркибига биринчилардан бўлиб легионер киберфутболчини  жалб этди. Ушбу киберфутболчи  FIFA16 ўйинларида бир неча йирик мусобақаларда ғолиб бўлган Украиналик Loko.Dancing_ace ники остида ўйновчи Евгений Горбенко. Евгений жамоамиз билан профессионал шартнома имзолади ва 13 рақам остида Биринчи Лига мусобақаларида иштирок этади.



PCFL (Professional Cyber Football League) лигасини ривожланишида “Локомотив” футбол клуби  ҳам ўз ҳиссасини қўшган ҳолда Ўзбекистон Кибер футбол ўйинлари ассоцияциаси билан яна бир нечта йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.


Олдинроқ юртимизда Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинганди

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика