"Локомотив" футболчилари "Пахтакор-79"ни ёд этишди

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 15:52
Бугун Тошкентдаги Боткин қабристонида ҳар қачонгидан одам кўп бўлди. 1979-йил 11-август куни авиаҳалокат сабаб ҳаётдан кўз юмган “Пахтакор” жамоаси аъзолари хотирасини ёдга олиш мақсадида жуда кўпчилик ташриф буюрди.

“Локомотив” футболчилари кеча Термизда Суперлига 16-тур доирасида “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушиб, ўйиндан кейин пойездда Тошкентга қайтишди. Жамоа аъзолари бугун тушга яқин пойтахтга йетиб келиб, автобусда тўғри Боткин қабристони томон йўл олишди ва “Пахтакор-79” хотираси учун ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишди. Бугунги тадбирда бир қатор спорт фахрийлари ҳамда ўзбек футболи раҳбарлари ҳам иштирок етишди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz