UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  4 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

“Локомотив” – “Чанчунь Ятай” 0:0 Янгиликлар

“Локомотив” – “Чанчунь Ятай” 0:0

Теглар :  Локомотив
“Локомотив” Дубайдаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўтказди. Беллашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу куни миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчи – Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров ҳамда Санжар Шоаҳмедов “Локомотив”га ёрдам бера олишмасди. Шунингдек, Неманья Яничич, Кахи Махарадзе, Тимурхўжа Абдуҳолиқов каби йигитларда кичик жароҳат борлиги сабабли, уларга ҳам дам берилди. Қайд этиш керак, футболчиларнинг жароҳати жиддий эмас. 23 февраль куни “Локомотив”ни “Ал-Иттиход”га қарши расмий ўйин кутаётгани учун мураббийлар таваккал қилишни исташмади.

“Темирйўлчилар” ихтиёрига етиб келган руминиялик Флорин Костя учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ҳамда 1 соат майдонда ҳаракат қилди. Унинг икки қанотида Олег Зотеев ҳамда Сардор Мирзаев тўп тепишди. Майдон марказида тажрибали Тимур Кападзега Қувондиқ Рўзиев ҳамда Икром Алибоев ёрдам беришди. Алибоев биринчи бўлимдан сўнг оёғида оғриқ сезгани учун, мураббийлар иккинчи таймни Садриддин Абдуллаев билан бошлашди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов “Чанчунь Ятай” сафида илк дақиқаларданоқ кўриниш берди. Шунингдек, машҳур Марсело Морено 9-рақам остида ҳаракат қилди. Сир эмаски, бу футболчи ўз вақтида Бразилиянинг “Крузейро”, “Фламенго”, Германиянинг “Вердер”, Англиянинг “Уиган”, Украинанинг “Шахтёр” клублари шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи бўлимда хитойликлар сафида яна бир қатор ҳорижий футболчилар ҳам ўйин ўтказишди.

Беллашув тенг курашлар остида кечди. Томонлар бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

“Локомотив” эртага кечки пайт Тошкентга қайтиб келади.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ЧАНЧУНЬ ЯТАЙ (Хитой) 0:0
“Локомотив”:
Маъмур Икромов — Салим Мустафоев, Сергей Прохоров, Шерзод Файзиев, Жасур Ҳасанов_16 — Икром Алибоев (Садриддин Абдуллаев, 46), Қувондиқ Рўзиев (Миртўра Акбаров, 86), Тимур Кападзе (Хуршид Мухторов, 70) — Олег Зотеев, Флорин Костя (Дониёр Усмонов, 60), Сардор Мирзаев

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5
10 февраль, 2016 Ханжоу Гринтаун – Локомотив 0:3
12 февраль, 2016 Тяньцзинь Теда – Локомотив 1:1

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика