

Бу ҳақда "Anfield Watch" хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчига "Ливерпуль" томонидан қизиқиш мавжуд. Англия топ-клуби раҳбарияти Заир-Эмерини сотиб олиш учун 65 млн евродан кўпроқ маблағ ажратишга тайёр.
18 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан битими 2029 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 млнга баҳолаган.
Уоррен ушбу мавсум 29 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.



