

В.Пишук хотирасига бағишланган мусобақа 28 октябрь куни Қўқон шаҳрида старт олган эди. Унда 12 жамоа иштирок этди. Финал баҳсида "Ливерпуль-Гол" жамоаси "Чуст-Ниҳол" жамоаси устидан 3:0 ҳисобида зафар қучиб бош соврин эгасига айланди. Финалдаги учала голни ҳам Салоҳиддин Хайриддинов рақиб дарвозасига урди.



